Путин ахмоқ эмас! Кабаева ҳам!

У ўзини ҳаммадан кўра кўпроқ яхши кўради, керак бўлса, Россиядан ҳам, — деди украиналик тележурналист, Дмитирий Гордон, — у ўлгунича президент бўлишни истамайди. Алина Кабаева ҳам… Путин ва Кабаева “романи” ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Шунинг учун ҳозир, оддийгина қабул қилайлик. Хуллас, Путин кетишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Британиянинг машҳур The Sun нашри ҳам маълумот тарқатди. Лекин унинг кетиши қай кўринишда бўлади? Гап шунда. Маълумки, Путин конституцияга ўзгартириш киритмоқчи ва ўзини бутун умрлик сенатор этиб тайинламоқчи. Бундай ҳолда, Путин президентлик мартабасидан кетганидан сўнг, суд қилинмайди. Олдинги ишлари учун. Бундан келиб чиқадики, Путин кейинги умрини Кабаева билан биргаликда осойишта ўтказади…  Шундай бўлиши мумкин эди, лекин у ишонмайди. Чунки, унинг ўзи қонунларни неча марталаб ўзгартириб ташлади. Унинг ўрнига бўладиган одам ҳам шундай қилмаслигига ким кафолат беради. Ҳеч ким. Шундоқ экан, бу вариантни четга суриб турайлик. Иккинчи вариант, Путин ўзининг одамини ўрнига қўяди. Лекин ким ўша ишончли одам? Шойгуми? Ё Президентни қизими? Уларга Путин нечоғлик ишонади? Буниси ҳам қандайдир мўрт. Тахиминимча, — деди Гордон ва бир муддат ўйланиб турадида, — умрининг охиригача президент бўлади. Аммо мамлакатни бош вазирга топширади. Энг қулайи, ишончлиси ҳам шу. Ана шунда бутун ҳокимият унинг қўлида бўлади. Биров унинг мушугини пишт деолмайди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: