Пулимиз кўп, озроғини бировларга берганимиз билан камбағал бўлиб қолмаймиз!!

Ўзимизникилар? Ўзимизникилар қочиб кетишмайди. Жа, бўлмаса энг охирида, энг қора ишлар қолганида чақирамиз уларни. Ҳозирча бангладешликларни ишлатиб турайлик, бечоралар анча қийналиб қолишибди. Нонга, сувга пуллари қолмабди. Мана энди биз берамизда уларга пул. Мана кўрасилар, бизникилар Амеркага бориб энг расво ишларни қилишиб, бу ёқда данғиллама уйлар қураётганларидай, бангладешликлар ҳам қишлоқларига боришганидан сўнг, икки қават, уч қават уйлар қура бошлашади. Мана, мен Ўзбекистонга бориб мана шунча ишлаб келдим. Ҳали, мошинани “додахўжасини” олиб минаман, дейди. Қарабсизки, бу ёққа келиш учун улар ҳам “Грин карт” ўйинини бошлаб юборишади… Бу ёғи Африка қитъасининг марказий қисмида яшовчилар ҳам оқиб кела бошлашади… Эҳ-ҳе, давомини ўйласам ўзимдан ўзим жилмайиб кетаяпман. Арабларга ўхшаб оёқни узати-и-ийб ётсак-а?! Жа-а, зр бўлардида.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: