Психиатрия тажриба !

Дэвид Розенхан ва психиатрия тарихидаги энг мунозарали тажриба

1973 йилда америкалик психолог Дэвид Розенхан томонидан ғайриоддий тажриба ўтказилган. Руҳан соғлом бўлган тажриба иштирокчилари руҳий касалликлар шифохоналарига бориб, беморлик галлюцинациясига (йўқ нарсани бор деб идрок этиш) тақлид қилишган, яъни ўзларини касал қилиб кўрсатишган. Касалхонага ётқизилгач, ўша “беморлар” ўзларини бинойидек тута бошлашган ва галлюцинацияни тўхтатиш ҳақида гаплашишган. Қизиқарли жиҳати шундаки, шифокорлар тажрибада қатнашаётган барча иштирокчиларда руҳий касалликлар мавжудлигини аниқлашган ва уларни даволашга киришишган. Улар битта ҳам псевдо-беморни (ўзини касал қилиб кўрсатувчи соғлом одам) аниқлай олишмаган ва баъзи иштирокчилар бир неча ой давомида даволанишган. Тажриба натижалари эълон қилингач, Розенхан янги синовларни бошлаган. У бошқа бир руҳий касалликлар шифохонаси раҳбариятига қўнғироқ қилиб, у ерга уч ой муддатга псевдо-беморлар юборишини айтган. Аслида эса у ҳеч кимни юбормаган. Бироқ, бу касалхона шифокорларининг 40 дан ортиқ сохта беморларни ҳақиқий бемор дея ташхис қўйишларига тўсқинлик қилмаган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: