Президентни “томи”да бало бормиди?!

Қўшма Штатларда ҳарбий қирувчи самолёт америкалик раҳбар Жо Байден қароргоҳи осмонида пайдо бўлган фуқаро лайнерига огоҳлантирувчи ўқ узди. Бу ҳақда 18-май, сешанба куни, деб ёзади Тhe Сun.

Delaware Online нинг ёзишича, Grumman AA — 5 Tiger кичик фуқаролик самолёти тахминан 13:00 да  уйнинг юқорисидаги учиш тақиқланган зонани бузган.

АҚШ махфий хизмати ҳарбий самолёти босқинчига қарши ўт очди. Самолёт Пенсилвания штатидаги Ню-Гарден аеропортига йўналтирилди.

“Стандарт протоколга биноан самолёт ушланиб, учувчи маҳаллий аэропортга келтирилди”, – деди вакили.

Байден қароргоҳи устида пайдо бўлган самалётни тасодифан фотограф Эми Драго суратга олган.

“Айнан шу пайт мен Байденнинг шаҳарда эканлигини эсладим ва биз учиш тақиқланган ҳудудда эканлигимизни англадим”, деди у.

 

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: