Pfizer ўз вакцинаси самарадорлиги қанча муддат сақланиб туришини маълум қилди

Pfizer компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси самарадорлиги унинг иккинчи дозаси билан эмлангандан кейин 4-6 ой ичида 96,2 фоиздан 84 фоизгача камаяди. Бу ҳақда компания бош директори Альберт Бурла баёнотига таяниб, CNBC телеканали хабар берди.

Таъкидланишича, компания АҚШ ва бошқа давлатлардан 44 мингдан кўпроқ киши иштирокида янги тадқиқот ўтказган. Унинг натижалари Pfizer вакцинаси самарадорлиги ҳар 2 ойда ўртача 6 фоизга камайишини кўрсатган.

“Бироқ яхши янгилик шундаки, вакцинанинг учинчи – бустер дозаси вируснинг “дельта” штаммидан ҳимояланиш учун етарли даражадаги иммун жавобни ҳосил қилишига ишончимиз комил”, деб таъкидлаб ўтган Бурла.

Унинг айтишича, Pfizer август ўртасигача АҚШ мутасадди идораларига ўз вакцинасининг учинчи дозаси устунликлари ҳақидаги маълумотларни расман тақдим қилади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: