“Пандора қутиси” умуман қути бўлмаган

“Пандора қутиси” ибораси юнонча “пифос” сўзининг нотўғри таржимаси натижасидир. Аслида юнонлар ерга кўмилган улкан лой идишни пифос деб аташган. Унинг ичида дон, ёғ ва шароб сақлашган, ҳатто одамларни ҳам кўмиб қўйишган. Умуман олганда, “Пандора идиши” дейиш тўғри бўлар эди. Айтганча, Диоген бочкада эмас, балки пифосда яшаган, чунки қадимги юнонлар бочкаларни қандай ясашни билишмаган.

 

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: