Қозоғистон терма жамоасининг волейболчи қизига фахш филмда суръатга тушиш таклифи берилди

Қозоғистоннинг «Алматы» волейбол клуби волейболчиси Кристина Карапетян уч миллион тенге эвазига фахш кинода иштирок этиш таклифини олди. Бу ҳақда спортчи қиз ўзининг Инстаграм саҳифасида хабар берди, дея маълум қилмоқда tengrinews.kz нашрига асосланиб allsport.uz спорт янгиликлари нашри.

Спортчи инстаграмдаги ёзишмаларнининг скреншотларни оммага тақдим этган. Кристина бу таклифни рад этган…

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Қозоғистонга Карапетян бир неча йил олдин Россиядан кўчиб келган. У «Иртыш-Казхром» ва «Жетысу» клубларида ўйнади ва шу мавсумдан бошлаб «Алматы» ВС таркибида ўйнамоқда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: