Ота, қаерга кетдингиз йўқотиб қўйдим?!

Одамлар отанг кетган томонга кетаяпсан, дейишаяпди… Ҳали анча юрасан дейишаяпди. Яна жуда тез етиб борасан дейишаяпди. Мен анча билан тезни фарқига бормаяпман. Лекин дейишаяпди, одамлар, тайёргарлигингни кўриб ол, кийимлардан кўпроқ ол, емак ичмагингни ҳам бутун қил, дейишаяпди. Мен “емак ичмак, кийим кечак” йиғаман десам, атрофимдагилар вақтимни ўғирлаб қўйишаяпди… У ернинг емаги бошқа, ичмаги бошқа эмиш!..

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: