Одамларни кўмишга қабристон етишмаяпди!..

Индонезияда аҳвол оғир. Ковиддан одам кўп ўлаяпти. Уларни тупроққа қўйиш учун одам ҳам, қабристон ҳам етишмаяпти. Мамлакатда дельта – ҳиндча штамм тарқалган. Индонезия дунёнинг энг йирик мусулмон давлати бўлади.

Ковиднинг дельта тури сабаб Индонезия касаллик тарқалиши бўйича Ҳиндистон ва Бразилияни ортда қолдирди.

Бир кун олдин 2000 мингдан ортиқ ўлим кузатилди ва кунлик рекорд қайд қилинди.

Касаллик юқтириш кўрсаткичлари ҳам кўтарилди.

Бу мамлакатда айрим карантин чоралари юмшатилишидан бир кун ўтиб содир бўлган.

Ўт ўчирувчилар ва полиция ходимлари уйда ўлаётганларнинг жасадларини дафн қилишга жалб қилинди.

“Сизга уй ичидаги жараённи кўрсатолмаймиз. Бу қурбон ва унинг яқинларига ҳурматсизлик бўлади. Айни дамда жамоа жасадни тайёрламоқда. Уни кафанга ўрашмоқда. Кўп ҳолларда хавфсизлик нуқтаи назаридан майитнинг кийимларини ечиб олишади. Кейин тобутга жойлашади. Ҳатто унинг динидан келиб чиқиб жаноза ҳам ўқишади”, – дейди Индонезияда бўлган Би-би-си мухбири Валдя Барапутри.

Бу уйда вирус бир ҳафтада икки кишини олиб кетди ва бутун оилага юқди.

“Бувиси шифохонада оламдан ўтди. Ўша куни тест бувасида ҳам касаллик борлигини кўрсатди. Улар шифохонага боришмаган, чунки уйдагиларнинг ҳаммаси Ковид юқтирганди. Шу сабаб уйда қолиб даволанишга ҳаракат қилишган”, – дейди полиция ходими Нур Ясин.

Коронавируснинг ўта тез юқувчи дельта тури бу ерда касаллар сони кескин ортишини англатади.

Майитларни тупроққа қўйиш билан шуғулланувчи жамолар ҳар куни 2 ёки 3 жасадни дафн қилишга тайёрлашган.

Энди бўлса уларга кунига 50 дан ортиқ қўнғироқ бўлмоқда. Аммо фақат ўндан ортиғига ёрдам бера олишяпти.

Уларнинг айтишича, июнь бошидан бери мамлакат бўйлаб 2700 инсон уйида вафот этган.

Давлат раҳбари Жоко Видода Индонезиянинг аҳолиси энг зич жойлашган Ява ва Бали оролларида қисман карантин чораларини узайтирди.

Аммо одамларга ошхоналар ташқариси ва емак расталарида кўпи билан 20 дақиқа овқатланишга рухсат берилди.

Индонезия президенти

“Кўрсаткичлар Ковид-19ни назоратга олиш яхшиланаётганидан дарак бермоқда. Касаллар сони, шифохонадаги ётоқларнинг тўлиши ҳамда позитив тест натижалари Явадаги бир неча вилоятларда ортга чекинаётгани кузатилмоқда”, – дейди президент.

Ушбу баёнотдан икки кун олдин Индонезияда 1500 дан ортиқ одам ўлиб, кунлик рекорд қайд қилинди.

Ҳукумат Жакартанинг ўзида ковид қурбонлари учун камида 7 та қабристон тайёрлади. Мана буниси тезда тўлиб қолди.

“Менинг ортимдаги экскаватор янги қабрлар қазимоқда, иккинчи экскаватор эса жасадларни кўммоқда. Иккаласи ҳам бир вақтда ишламоқда. Жасадларни ташиётган Тез ёрдам машиналари кетма-кет келмоқда. Бу ердаги ишчилар бир кунда 200 дан ортиқ жасадни кўмиши мумкин”, – дейди сатҳда бўлган мухбиримиз.

Индонезияда дафн

СУРАТ МАНБАСИ,GETTY IMAGES

Индонезиядаги қабристонлар

Индонезияда янги ковид юқтириш ҳоллари бўйича дунёдаги энг юқори кўрсаткич қайд қилингани хабар қилинди.

Эмлаш даражаси паст, тест қилиш чегараланган ва ковиднинг дельта турини юқтириш кескин ортиб бормоқда.

Буларнинг ҳаммаси майитларни тупроққа қўйувчиларнинг куну тун ишлашда давом этишларини англатади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: