Одам ўлдириш чумчуқ сўйишдай бир гап бўлиб қолди!..

Бинони йўқ қилиш чумолини уйини бузишдай арзимас масалага айланди. Шу даражага етиб келишди, улар. Ва бунинг учун ҳеч ким ҳеч қачон жавоб бермайди.  Бу шунчаки оддий бир ҳол!..

Қайд этилишича, аэропортга учта ракета учирилган.

“Қандаҳор аэропортига биз ҳужум қилдик, чунки душман уни бизга қарши ҳаво ҳужуми сифатида ишлатган”, – дея Мужоҳиднинг сўзларини келтиради Реутерс.

Айни пайтда, АФП аэропорт бошлиғи Масуд Паштунга иқтибос келтирган ҳолда, ўқ отиш натижасида учиш -қўниш йўлаги шикастланган ва барча рейслар бекор қилинган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда аэропортда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва тез орада у қайта тикланади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва НАТО қўшинларини олиб чиқиш эълон қилинганидан сўнг, Толибон ҳаракати Афғонистондаги фаолликни сезиларли даражада оширди. Ҳозирда толиблар Ҳирот, Ҳелманд ва Қандаҳор провинцияларининг маъмурий марказларига ҳужум қилмоқда. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида шиддатли жанглар давом этмоқда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: