Нью-Йоркда эмланганларга 100 доллардан пул берилади

Эртага, 30 июлдан бошлаб AҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олган ҳар бир фуқарога 100 AҚШ долларидан пул тўлаб берилади. Бу ҳақда шаҳар мэри Билл Де Блазио ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

Шунингдек, бугундан бошлаб эмлаш учун мажбурий рўйхатдан ўтиш бекор қилинди. Энди фуқаролар энг яқин эмлаш пунктига келиб, исталган вақтда вакцина олиши мумкин.

Қайд этиш керакки, бу Нью-Йорк аҳолисини вакцина олишга рағбатлантиришнинг биринчи усули эмас. Хусусан, баҳорда расмийлар вакцина олган Нью-Йоркликларга ютуқ миқдори 5 миллион долларлик лотерея тарқатган бўлса, нодавлат ташкилотлардан бири вакцина олганликни тасдиқловчи гувоҳномани кўрганидан сўнг ноқонуний бўлмаган марихуана ва тамаки тарқатишни ташкил қилганди.

Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда Нью-Йоркда аҳолининг 54,4 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган, яна 4,8 фоизи эса биринчи дозасини қабул қилган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: