Норвегиялик журналистлар ҳибсга олинди

Норвегиялик икки журналист Холвор Эккеланд ҳамда Локман Горбани Қатар мамлакатини тар этаётган пайтида, ҳибсга олинган.

Ушбу икки журналист 2022 йилги жаҳон чемпионати иншоотлари қурилишида олиб борилган спорт сиёсати ва меҳнат муҳожирларини яшаш шароитларини ёритиш мақсадида ташриф буюрган.

 

Норвегиялик ишчилар ҳамда маҳаллий режимни танқид қилувчилардан бири билан суҳбатлашган. Шунингдек, ЖЧ-2022 учун масъул шахсдан ҳам интервью олишган.

Журналистлар жорий йилнинг 20 ноябрдан 21 ноябрга ўтар кечаси ҳибсга олинган ва 23 ноябрда қўйиб юборилган. 32 соат давомида ҳибсда бўлган Эккеланд ва Горбани Норвегияга қайтиб келган. Улардан телефон, компьютер, фотоаппарат ва улар тасвирга олган кадрлар олиб қўйилган.

Бўлиб ўтган ҳолат ҳақида Қатар расмийлари журналистлар хусусий мулкка ноқонуний кирганликлари ва ҳеч кимнинг рухсатисиз суратга олгани учун ҳибсга олинганини айтиб ўтган.

Ушбу ҳолат юзасидан Норвегиянинг “Verdens Gang” нашри ФИФАдан вазият бўйича изоҳ сўраган, бироқ ҳеч қандай жавоб олмаган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: