Нима қилиб бўлса ҳам Россияни урушга тиқишмоқчи!..

Украина ҳукумати томонидан украиналик сиёсатчи Виктор Медведчукка қарши жиноий иш қўзғатилиши АҚШнинг Европада Россия иштирокидаги йирик урушни бошлаш режасининг бир қисмидир. 17-май, душанба куни оппозиция платформаси – “Ҳаёт учун”  партиясидан Олий Рада депутати Ренат Кузмин бу ҳақда Фаcебоокда маълум қилди.

Оппозиция етакчиси уй қамоғига олинган

Кузминнинг сўзларига кўра, Медведчук Украинада тинчлик учун изчил кураш олиб бормоқда, аммо бу расмий Киевнинг позициясига тўғри келмайди.

“Ғарбий кураторлар ёки “чет эл усталари” манфаатларидан келиб чиқиб, Украина ҳукумати Украинани урушга олиб бормоқда. Россияга қаршит урушга.  Ва бунга бутун Европани жалб қилишга уринмоқда. Ва Европадан ҳарбий ёрдам, қурол-яроғ , бомбалар, снарядлар, қарзлар ундиртириб, Украинани тиланчилик давлатга айлантириб, Европа ва АҚШ олдида муте қилиб қўйишмоқчи “, деди депутат.

Парламент аъзоси таъкидлаганидек, Россия ва инглиз-америкалик иттифоқчилар ўртасидаги геосиёсий қарама-қаршиликда Украинага провокатор роли берилиб, у Россия Федерациясини уруш бошлашга мажбур қилиши керак. Шу билан бирга, Ғарбнинг ўзи Россияга қарши курашмайди: бу рол худди шу Украинага юкланган. Кузмин таъкидлашича, Европа ушбу қарама-қаршиликка муқаррар равишда жалб қилинади ва фақатгина АҚШ ва Буюк Британия ғалаба қозонади.

 

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: