Ниҳоят, одамларни чалғитиш йўлини топибди!

Шунча қий чув, дод вой, ур сур, буз, ёқ, оғдар тўнтарнинг бирортаси ҳам содир бўлмасди. Агар эртароқ шунга ўхшаган гапни айтганида. Лукашенко Беларуссияни атом “держава”си деди. Шу гап оғзидан чиқиши билан европалик корчалонлар хушёр тортишди. Бошларини қашишди. Йўғ-э, дейишиб бир бирларига қўнғироқ қилишди. Суриштиришди. Маълум бўлишича Беларуссия президенти атом электр станцияси ҳақида гапирган экан. Аммо барибирда, баъзан бошлиқларининг гаплари бир неча хил маънони беради. Беларусда атом электр стацияси қурилибдими, демак унда атом бомбаси ҳам бор. Ахир Лукашенко, Путин билан жудаям қадирдонку. Бундан чиқди ўйлаб иш қилиш керак… Дарҳақийқат, уларнинг гапларида жон бор. Аммо биз Лукашенко шу пайтгача нега ҳаттоки, каратин эълон қилмаганга ҳайромиз. Ахир битта карантиндан кейин, ҳаммаси ўз ўзидан босди, босди бўлиб кетарди-ку. Бунинг устига табиий ҳол бўларди. Ҳеч ким ҳеч кимни айблолмасди. Чунки, бутун дунё “ёпилган” бир маҳал эдида.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: