Назарбоев Қозоғистон Қримни Россияники деб тан олмагани сабабини айтди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев нима учун республика 2014 йилда Қримни Россияники деб тан олмаганини тушунтирди. Келтирилишича, Элбоши «Qazaq. History of The Golden Man» (Қозоқ. Олтин одам тарихи) фильмида америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида бу ҳақда маълумот берган.

«Қримда Россия билан бирлашиш бўйича референдум бўлиб ўтди. Биз Қримни Россияники деб тан олмадик, чунки ўшанда мен Жанубий Осетия, Абхазия, Косовони тан олишим керак эди, Косово ҳам биздан уларни тан олишимизни сўради», — деган у.

Шу билан бирга, Назарбоев Қозоғистон Украина томонини ҳам қўллаб-қувватламаганини эслатган. «Буларнинг барчаси Киевда юз берган давлат тўнтариши туфайли юзага келди. Мен Украинани яхши кўраман, у ерда ўқиганман ва нима бўлаётганидан хавотирдаман», — деган Қозоғистон биринчи президенти.

Аввалроқ Назарбоев Қозоғистон пойтахти келажакда қандай ўзгаришини айтганди. Шунингдек, у Ўзбекистон ва Туркманистон иштирокида Туркистон Республикасини тузиш таклиф қилинганини билдирган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: