Наҳотки, араблар Дубай кўчаларида ароқ ичиб, маст бўлиб, думалаб ётишса…

Биз куннинг аввалида, БАА, спиртли ичимликлар истеъмолига қонунан рухсат берганлигини ёзган эдик. Шундан бери, мухлислардан узлуксиз фикрномалар келиб турибди. “Тасаввуримга сиғдиролмаяпман! Наҳотки, араблар бойишнинг харом йўлига ўтишган бўлишса”, деб ёзган бўлса, мухлислардан бири, “Буржи халифани тагида чўзилиб ётган узун, оппоқ куйлакли араб, тегинма тегинма менга, деб бошини қашилаб қўяётганини кўз олдингизга келтиринг”, деб иккинчи ўқувчимиз ёзибди, учинчи киши  “Бекатда, маст. Араб. “Мен керак бўлса ҳаммангни сотиб оламан. Ҳаммангни”, дея ҳазил қилибди. “Биттасининг уйида жанжал, яна ичиб келдингизми? Яна-я. Боринг учинчи хотинингизникида, товба қилдим, кечаям ичгандингиз, олдинги куниям, шунча хотинларингиз, жорияларингиз бўла туриб меникига келибсиз. Айбим сизга хотин бўлганимми?! Бу алкашни дастидан ўлар бўлсам ўлиб бўлдим!” дея қиёмат қилаяпди, деб ёзади, яна битта ўқувчимиз…

Ҳа, ҳақийқатдан ҳам жуда хунук бўлибди. Агар ушбу хабарни “РИА Новости”, тарқатмаганида ишонмасдик!

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: