Минг чирангани билан “ўхшамайдиганга” ўхшайди!

Агар одам кар бўлса, унга миллион хил овоз кучайтиргичлар билан бақирсанг ҳам икки  пул. Барибир эшитмайди. Худди шундай, Трамп минг мақомга ўйнамасин, ўзини ҳар томонга ташламасин, барибир ютолмайдиган бўлиб турибди. Чунки, Пенсельваниядаги бюллетенлар қайта ҳисоблаб чиқилгандаям, ҳалиги гўрдан туриб овоз берганларни қоғозлари олиб ташлангандаям, Байден 54 мингта овоз кўпроқ йиққан экан. Феладельфияда эса бор йўғи 2100 та бюллетен чиқитга чиқди. Шундоқ экан, Трамп бошқа “рақсга” тушмаса ҳам бўлади.Аммо, унда ўша имконият сақланиб қолаяпди. Яъний Эронга қарши уруш… Бечора, Эронни сайловга нима дахли бор?.. Халқимиз, керакка терак йиқилади, дейди. Шу гап. Эронга уруш очиш керак экан, демак очилади. Азбаройи биргина Трампни президентлик курсида узоқроқ ўтириши учун. У ёғи қанча одам қирилиб кетади, қанча оила барод бўлади, қанчадан қанча гудаклар етим қолади, буниси билан ҳеч кимни иши йўқ. Хусусан, Трампни ва унинг атрофидаги, ортидаги, қоронғуликдаги жуҳудларни…

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: