Мени йиғлатма!..

Ҳеч қурса сенда инсоф бўлсин. Анави иккови билан гаплашганлигимни эшитдинг. Мени адо қилишди улар… Улар мени сотишаркан. Улар мени ўтда куйишларимга рози эканлар. Ваҳоланки, мен ҳар иккисини ҳам қанчалик авайлаб асрар эдим, — деб тиз чўкдим. Юм юм йиғладим. Кафтларимни очдим. Шунда у тилга кирди. “Мен ҳам ҳеч нарса қилолмайман. Мен ҳам итоаткорман. Ҳозир сени измингдаман. Кейин бутун оламлар парвардигори измига ўтаман. У нимани сўраса ҳаммасига рўй рост жавоб бераман. Қачон, қандай қилиб нопок нарсаларни ушлаганлигингни, нопок ишлар қилганликларингни ҳаммасини бирма бир айтиб бераман. Ҳатто энг майда нарсалар ҳам четда қолмайди. Шунинг учун мени кечир. Ҳозир имконинг бор. Ҳозир, чора топишинг мумкин. Кеч бўлмайин ҳаракатингни қилиб қол”, деди у… Унинг сўзлари кўзу, тилникидан ҳам ўтиб тушди. Ўкириб юбордим. Бутун олам кўзимга қоронғу кўриниб кетди. Ахир жаҳаннамда куйишим аниқ бўлиб қолган эдида… Бирови кўрдим, деб турган бўлса, иккинчиси айтгандим деб турса, учинчиси ушлагандим деса, мен нима дейман? Ҳали яна бошқа аъзоларим ҳам бор. Улар ҳам менга қарши гувоҳлик бериб қолса борми?!

Қўлимга амр этдим: Қуръони Каримни ушла!..

Қўл айтди: Таҳорат олиб кел!..

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: