Мени номим билан атайсанлар!..

Агар шундай қилмангларчи, мен сенларни нима куйга соларканман. Аслида тарихда мендай одам ўтмаган. Мен одамларнинг одамиман. Шундоқ экан, бундан кейинг содир бўладиган ҳар қандай жиддий воқеага номим тиркалишини истайман. Бу мен Трампман, — дегани билан унинг гапларига биров қулоқ осмайди. Шунчаки, гап йўғида битта гапда деб тинглашлари, каллаларини қимирлатиб қўйишлари мумкин. Бироқ шундан нарига биров ўтмайди. Чунки Трамп аллақачон обрусини йўқотиб бўлган… У қамалмай қолганига, сазойи қилинмаганига шукур қилсин!..

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ГОП ҳомийлари учун шахсий кечки овқат пайтида ўзининг коронавирус пандемиясига қарши курашдаги хизматларини айтиб ўтди ва ҳозир бўлган журналистларга ҳатто КОВИД-19 вакцинаси унинг номи билан “Трампин” деб номланиши кераклигини айтди.

 

 

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: