Майкл Жорданнинг ўғли ҳибсга олинди

Америкалик баскетболчи Майкл Жорданнинг ўғли Жеффри АҚШнинг Аризона штатида касалхона ходимларига ҳужум қилгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда  РИА Новости ABC15 телеканалига таяниб хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, собиқ баскетболчи Жеффри Жордан сирғалиб кетиб, боши билан Casa Amigos клубидаги столга урилган ва у касалхонага ётқизилган.  32 ёшли Жордан шифохонада даволанаётганда, у касалхона ходимларидан бирига ҳужум қилган.

Шундан сўнг, машҳур баскетболчининг ўғли зўравонлик айблови билан ушланиб, шаҳар қамоқхонасига жўнатилган, ва бир соатга яқин вақт ўтгач қўйиб юборилган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: