Майк Тайсоннинг навбатдаги жанги қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди.

Оғир вазн тоифасида собиқ мутлоқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон бу кузда рингга қайтади. Бу ҳақда боксчининг мураббийи Рафаэл Кордейро маълум қилди, деб хабар беради Sports.kz.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида «Темир Майкл» рингдаги яна бир афсонавий шахс – кичик Рой Жонсга қарши кўргазмали жанг ўтказган эди. Ўшанда жанг дуранг билан якунланган.

«Биз машғулотларни давом эттирмоқдамиз. У – машғулотларни тўхтатмайдиган кучли спортчи. Ўйлашимча, учрашув сентябрm ойида бўлиб ўтади. Рақиби ким бўлишини билмайман.

Бунинг устида унинг Legends Only League компанияси ишлайди, телеҳуқуқлар бўйича музокара олиб боради ва жадвални ишлаб чиқади», – деди Кордейро.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: