Маст судя иштирокидаги видео Қирғизистон президентини ғазаблантирди(видео)

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини такомиллаштириш бўйича Кенгашнинг биринчи йиғилишида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров маст судя иштирокидаги видеони намойиш қилди.

У маст одам офисни очмоқчи бўлганлиги акс этган видеони қўшиб қўйишни илтимос қилди.

“Сиз танидингизми?” – деб сўради Садир Жапаров Олий суд раиси Нургул Бакировадан.

“Чуй вилоят суди бошлиғига ўхшайди”, деб жавоб берди у.

Садир Япаров бугун Чуй вилоят суди раиси Дамирбек Онолбековга нисбатан чора кўришни топширди.

“Маълум бўлишича, у ҳар куни ишга маст ҳолатда келади. Агар биз қонунларни олтин ҳарфлар билан ёзсак ҳам, судялар ўзгармас экан, бизнинг ислоҳотимиз натижа бермайди”, деди Қирғизистон Президенти.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: