Марказий Осиёда 2,4 млнга яқин иқлим мигранти пайдо бўлиши мумкин

2050 йилга келиб дунёнинг олти минтақасида 216 миллион одам иқлим ўзгариши сабаб дунёнинг бошқа минтақаларига кўчиб ўтиши мумкин. Хусусан, Марказий Осиёда 2,4 млн аҳоли шимолдаги давлатларга кетиш эҳтимоли бор. Бу ҳақда Жаҳон банкининг иқлим ўзгариши билан боғлиқ ҳисоботида келтирилган.

Қайд этилишича, ҳисобот олти минтақа учун янги прогнозларни ўз ичига олади. Улар Шарқий Осиё, Тинч океани, Шимолий Африка, Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаларидир.

Жаҳон банкининг янги тўққизинчи ҳисоботига кўра, 2050 йилга келиб дунёнинг олти минтақасида тахминан 216 миллиондан ортиқ одам ўз мамлакатларининг бошқа қисмларига кўчиб ўтади. Хусуса, Африкада 19 миллион, Лотин Америкасида 17 миллион, Шарқий Европа ва Марказий Осиёда 5 миллион иқлим мигранти пайдо бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, иссиқхоналардан чиқадиган газ чиқиндиларини камайтириш ҳамда барқарор ривожланишга эришиш бўйича қилинадиган шошилинч саъй-ҳаракатлар ички иқлим миграциясини 80 фоизга камайтириши мумкин.

Ҳисоботда келтирилишича, ички иқлим миграцияси келгуси бир неча ўн йилда кўпаяди ва асрнинг иккинчи ярмида тезлашади. Агар мамлакатлар глобал иссиқхона гази чиқиндиларини камайтирмаса, 2030 йилга келиб мамлакатларда иқлим миграциясининг “ўчоқлари” пайдо бўлади.

Таъкидланишича, Марказий Осиёда мигрантлар оқими Фарғона водийси, Тошкент атрофидаги ҳудудлар, жанубий Тожикистоннинг пастқам ерлари ва шимолий Қозоғистоннинг аҳоли зич ҳудудларига кириб боради. Мутахассислар бу ҳолатни Марказий Осиёнинг санаб ўтилган ҳудудларида сув ҳажми ва экин ҳосилдорлиги ошиши билан изоҳламоқда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: