Марказий банк Бош бошқармалари бошлиқлари лавозимидан озод қилинди 

Президент раҳбарлигидаги кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида Марказий банк, унинг ҳудудий бошқармалари ва тижорат банклари фаолияти ҳам талаб даражасида эмаслигини таъкидлаб ўтилди.

«Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Зоҳидовга ҳайфсан берилади. Агар 2 ой ичида иш услубида ўзгариш бўлмаса, маҳаллагача тушиб ишламаса, ташаббус кўрсатмаса, уни ҳам ишдан оламан», – деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Марказий банкнинг Навоий вилоят ҳамда Қашқадарё вилоят Бош бошқармалари бошлиқлари лавозимидан озод қилинди, деб хабар бермоқда «daryo.uz»

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: