Марказий Осиёлик Трамп

Икки кундирки Трамп сайловларидаги мағлубиятини тан олгиси келмай хархаша қилмоқда. Сайлов соҳталаштирилганини айтиб, қайта овоз санашни сўрамоқда.

CNN’нинг маълум қилишича, АҚШнинг собиқ президенти Трампнинг атрофидагилари унга сайловда ютқазганини айтишга қарор қила олишмаяпти. Реалликни қабул қилишни, ютқазганини тан олишни бошқа киши – қизи Иванка ёки куёви Джаред Кушнер айтишини кутишмоқда.

Бу ҳолат менга кўплаб Марказий Осиёлик авторитар президентларни эслатмоқда. Улар ҳам аксар ҳолларда реалликни қабул қилишни исташмайди. Оқни қора деб турса ҳам атрофидагилари уни оқлигини айтишга жазм қила олишмайди. Ҳа бошлиқ бу қора деб мақуллаб туришади. Айнан шу сабабдан кўплаб кўзбўямачиликлар, алдашлар, ёлғон статистикалар келиб чиқади. Одатда бундай ҳолат фақатгина халққа зарар келтиради.

АҚШда ҳам бундай воқеа рўй бериши мен учун қизиқ туюлди. Демократик давлатларда учрамайдиган ҳолат. Бироқ Трампнинг узоқ йиллик миллиардер эканлигини инобатга олсак, аввал бошидан ҳам атрофида итоаткор ва қўрқоқ “хўп бўладичилар” йиғилган бўлиши мумкинлиги вазиятни тушунтира олади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: