Макрон қанчалик чиранмасин, мусулмонлар сони ошиб бораяпди!

Макрон қанчалик кўп исломни ёмонласа, французлар шунчалик исломга яқинлашиб боришмоқда. Макронни фикрича ҳамма нарсани ва ҳар кимни танқид қилиш, устидан кулиш мумкин, одам фақат ўз ўзи билан яшаши керак, эркин бўлиши керак, дегани сайин ақлли одамлар ундан юз ўгирмоқда. Йўқ, бунақаси кетмайди. Одам ҳайвон эса, унинг муқаддас нарсалари бор, уларни асло калака қилиб булмайди. Макронни ўзи инсонийлик мартабасидан аллақачон чиқиб кетган бўлса, (ўн беш ёшида, ўқитувчиси билан бирга ҳайвоний ишларга қўл урган ва оқибат унга уйланган, шунинг ўзиёқ уни президент бўлишга нолойиқлигини кўрсатади), бунинг ақлли французларга, францияликларга умуман даҳли йўқ. Бутун дунёга раҳмат бўлиб келган пайғамбарга биз ҳам иймон келдирдик, дейишаяпди улар. Айниқса шундай фикрдаги ёшлар жуда кўп. Бир пайтлар французлар Сурия ерларини кун пая кун қилишганди. Аммо ўшанда ҳеч ким французларни террорчилар дейшмаганди-ку. Ваҳоланки, улар бировларнинг ерларига бостириб киришганди… Бунда ҳам ҳамма фрацузларни айблаб бўлмайди. Ўшанда урушга кимлар борган эдилар, яхшилаб суриштирсангиз ҳаммаси ёлланма жангчилар, пул учун ҳатто оиласидан ҳам воз кечувчилар бўлиб чиқади. Лекин номи… Шундоқ экан, Макрон қанчалик чиранмасин, барибир унинг айтгани бўлмайди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: