Кушербаев солиқ тўланг!

Билмаган эканмиз, хаёлимизга келмаган экан. Буни қарангки, ўзингиз ёдимизга солдингиз. Кастюм солиғидан кейин, куйлак, шим, пайпоқ, ички кийимлар, оёқ, қўл, тирноқ, бармоқ, соч, юз, бурун, кўз, киприк, елка, болдир ва жинс солиқалирини тўлайсиз. Тўхтанг, тил солиғи қолиб кетибди. Сиз депутат бўлганингиз учун кўпроқ тўлайсиз, худди фирмаларнинг ер солиғи билан томорқа солиғи бир биридан фарқ қилгани каби оддий одамнинг тил солиғи билан сизнинг солиғингиз ўртасида фарқ бор. Ундан кейин дунёга келиш солиғи… Тасаввур қилинг, туғриқхонага бордингиз, “Чақалоғимни олиб кетган келдим, марҳамат қилиб берсангиз”, дейсиз. Сизга “Сиз аввал чақалоғингизнинг солиқларини тўлаб келинг. Аъзолари солиғи… Ҳа, у ўғил бола, солиғи қимматироқ”, дейишади.

Яна уй солиғи, шафтоли, ўриқ, гилос, узум… Умуман олганда мева чева солиғи… Ва яна бировлар билан гаплашиш солиғи, тупроқ солиғи… Хуллас, ҳурматли Қушербоев сиз солиқ идорасига келасиз, бутун депутатлар билан бирга, ана шунда сизга ва ҳамкасбларингизга қандай солиқларни ўйлаб топиб, ижро этиш учун берганларингиз тўғрисидаги маълумотларни оласиз. Биздаги маълумотлар сизда йўқ. Эсингиздан чиқиб кетган. (Катта эҳтимол билан).

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: