Криптовалюта бозори ярим йилда 1 триллион доллар йўқотди

Криптовалюта бозори олти ой ичида 1 триллион доллардан кўпроққа тушиб кетди. Инвесторлар инфляцияни жиловлашга интилаётган АҚШ Федерал заҳирасининг ставкасини ошириши фонида хавфли крипто активларини оммавий равишда ташлаб кетишмоқда. Биткоин аввалроқ 30 000 доллардан пастга тушган бўлса-да, кейин эса 31 000 долларгача тикланган.

“The Wall Street Journal” ҳисоб-китобларига кўра, криптовалюта бозори 2021 йил ноябр ойидан бери инфляциянинг ўсиши ва АҚШ регуляторининг янги талаблари ва инвесторларнинг хавфли активлардан оммавий чиқиб кетиши фонида 1 триллион доллардан кўпроққа қисқарди.

Нашрнинг ёзишича, “stablecoin” (барча криптовалюталарнинг умумий номи) 29 фоизга тушиб, ҳатто тажрибали инвесторларни ҳам ҳайратда қолдирган. Криптовалюта курси инфляциядан етказилган зарарни камайтиришга уринаётган АҚШ Федерал захира тизими курсни ошириши фонида пасаймоқда. Регулятор рақамли валюталар инфляцияни ҳимоя қилади, деб ҳисоблайди. Инвесторлар эса бунга хавфли активлардан фавқулодда чиқиш орқали муносабат билдирадилар.

Бундан ташқари, WSJ маълумотларига кўра, бозорнинг йўқотишлари авваллари у фақат хусусий инвесторларга тегишли бўлганлиги, эндиликда эса хеж-фондлар каби институционаллар устунлиги билан ҳам кучайган. Шу билан бирга, хусусий ва институционал инвесторлар энди хавфли активларни тарк этишмоқда.

“Coindesk” маълумотларига кўра, ҳозирда биткоин курси 30 641 долларни ташкил этмоқда. “Ethereum” курси 16:05 ҳолатига кўра 2117 долларни ташкил этди. “Coingesko” маълумотларига кўра, биткоиннинг бозор капиталлашуви 585 миллиард доллардан ошади.

Таъкидланишича, криптовалюталар ўтган йили энг юқори қийматга эга бўлган. 2021 йил февраль ойида “Tesla” 1,5 миллиард долларлик биткоин сотиб олаётганини эълон қилган, шундан сўнг унинг нархи рекорд даражага кўтарилган. 2021 йил ноябрь ойида эса биткоин нархи рекорд даражага етиб, 68,500 доллардан ошган. Ўшанда “Ethereum” криптовалютаси нархи 4800 доллардан ошиб кетган эди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]