Космосга сайёҳат қилиш нархи қанча?

“Союз” космик кемасида сайёҳлик парвозининг нархи тахминан 50 миллион долларни ташкил этади. Бу ҳақда Space Adventures’нинг Россиядаги офиси раҳбари Сергей Костенко маълум қилди.

“Нарх бошқа жойлардагидек, плюс ёки минису билан тахминан 50 миллион долларни ташкил қилади”, – деди у.

Костенконинг таъкидлашича, Илон Маскнинг сайёҳлар билан Crew Dragon космик кораблида космосга кўтарилгани “Союз”даги парвоз нархига таъсир қилмаган.

Маълумот ўрнида, бугунги кунга қадар саккизта космик сайёҳ “Союз” космик кемасида космосга учди, улардан бири икки марта. Бирданига икки сайёҳнинг навбатдаги парвози декабрга режалаштирилган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: