Коррупциянерлар ўзимизники, уларни бировга бериб қўймаймиз. Керак бўлса, ўзлари коррупянер топиб олишсин. Хайми?!!

Лекин бунинг ортидан фойдаланиб қолиш керак. Тезде Гинниснинг “одамлари”ни чақирайлик, улар китобларига шундай илдириб қўйишса, биз қоплаб пул оламиз. Ҳар нада, бир томчи бўлсаям томадику, ўз ўзидан келадиган пул. Бунақа ҳисобда йўқ нарсаларни коррупциянерларимиз жуда яхши кўришади. Ҳа, улар ўзимизни коррупциянерлар бошқа бировники эмас, керак бўлса шу “азизларимиз”ни бировларга бериб қўймаймиз. Керак бўлса ўзлари коррупциянерлар топиб олишсин. Товба индамасанг, бизни “ўмаргич”гаримизни ўмариб кетишади. Ўзи ўлай, ўлай деб шу коррупциянерларга етишиб олгандик… Оввора бўлишмасин барибир бермаймиз. Хуллас, калом гап бундай. Қозоғистон билан Қирғизистонда гўшт мол, қўй, эчки тортилиб қолибди. Шунга бизга бермасликка қарор қилишибди. Ўзимизники эса ўзимизга етмайди. Шундоқ экан, гўштнинг нархи осмонга кўтарилиб кетиши мумкин. Демак, рекорд ўрнатилади. Демак, уни рекордлар китобига киритиш мумкин. Демак, улардан пул олишимиз… Тўғрироғи олишлари  мумкин, ўша коррупциянержонларимиз… Биз вегетариан бўламиз. Қайтанга соғлиққа фойда. Гўшт умрни қисқартиради, мен сизга айтсам, шундоқ экан, картошка пиёз, кўкат… Шошма, кўп есак уларнинг ҳам нархлари ошиб кетсачи…

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: