Коронавирус: 406 киши касалликка чалиниб, 5 бемор вафот этди

2021 йил 27 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172899 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 406 кишида касаллик аниқланди, 5 нафар бемор вафот этди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
16 нафари Андижон вилоятида,
8 нафари Бухоро вилоятида,
7 нафари Жиззах вилоятида,
4 нафари Қашқадарё вилоятида,
5 нафари Навоий вилоятида,
12 нафари Наманган вилоятида,
33 нафари Самарқанд вилоятида,
11 нафари Сирдарё вилоятида,
5 нафари Сурхондарё вилоятида,
28 нафари Фарғона вилоятида,
13 нафари Хоразм вилоятида,
89 нафари Тошкент вилоятида,
166 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: