Келин, тўйидан 15 дақиқа ўтиб, жон берди!

Балки, энди кўзларини очишар. Ахир, осиё давлатларида тузалмайдиган касалликлар билан оғриб вафот этиб кетаётганлар мингларча топилади. Аммо уларга биров эътибор бермайди. Агар шундай воқеа европада ва ёки еврийлар орасида бўлса борми?.. Яқинда, Даниялик қиз, мия ракидан вафот этди. У тузатиб бўлмас дардга чалинганлигини билганидан кейин севгилисига тез турмуш қурайлик, армонда кетмайин, дея илтимос қилди. Севгилиси ҳам рад этмади. Эркаклик қилди. Рози бўлди. Аммо тўйи тугаши билан келиннинг маззаси қочди ва 15 дақиқада жон берди… Худди шундай воқеа, бизнинг ҳамкасбимиз, дўстимиз билан ҳам содир бўлган эди. У уйланган қиз, кўкрак саротонига чалинганди. Аммо бу қиз ўн беш дақиқада ўлмаган, ҳамкасбимиз уни сақлаб қолиш учун борини берган. Бироқ тақдир экан, жуфти ҳалоли боқий дунёга рихлат қилган. Бу хабарни бир куёв бола ва унинг яқин атрофидагиларгина билишганди. Дунёга ҳеч қанқа шовқин сўрон қилмаганди, биров. Европада бир марта тузатиб бўлмайдиган касалликдан одам ўлган экан, бутун олам билди… Одамни ўлдириш учун минг битта қурол яроғ яратилаяпди. Аммо унинг дардига дармонни қўл учида қидиришаяпди. Ҳукуматларнинг бошлиқлари ҳам ҳой, изланглар топинглар, деб ора чора айтиб қўйишадида, тесакирга ўгрилиб, ер юзини тити питисини чиқарадиган қурол, нима бўлди, деб қўяди… Ҳаттоки, Каронавирусга қарши тузугироқ, яхшироқ тасир қиладиган дори топишолмаяпти-ю, бошқасига йўл бўлсин…

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: