Касал йўқ!..

Айтишга одам қўрқади. Чунки юрак олдириб қўйганмиз. Нимани сал мақтаворсак шунга дарров кўз тегиб қолаяпди. Шунинг учун пичирлаб бировга эшиттирмасдан айтаяпман… Мана уч йилдирки, узумларга ғалати касаллик тегар эди. Айнан шохлари ўсиб, барглари каттариб, меваси гуллаган палла тегарди, бу ярамас касаллик… Қишлоқларда эмас, шаҳарда. Тошкетда. Бу йил ўша нарса йўқ. Бўлмасин ҳам… Аммо ҳозирдан айтаби қўяйин. Паркетдаги боғбонларга Худо инсоф берсин. Узумларини бу даражада дорилаб ташлашмасин… Ҳа, “Ризамат ота”нинг харидори кўп эди. Дориланмаганига. Ўтган йилгисини эса еб бўлмади. Шундай чиройлики, кўзингни олади. Бироқ икки донасини есанг, тамом, қорнингни маззаси қочади!.. Бу аҳволда бор мижозларингдан ҳам айриласилар. Буниси аниқ.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: