Карантин бошидан бери 1 млндан ортиқ ниқоб тақмаслик ҳолатлари аниқланган

Ўзбекистон бўйлаб 25 июль ҳолатига кўра, карантин қоидаларига амал қилмаслик бўйича 1 млн 184 минг 377 та ҳолат аниқланган.

Энг кўп қоидабузарликлар Тошкент вилояти (219 095), Тошкент шаҳри (176 354), Фарғона (167 016) ва Самарқанд вилоятларида (113 866) қайд этилган. Сирдарё вилоятида — 53 654 та, Жиззахда — 39 886, Навоийда — 23 479 та, Бухорода — 44 031 та, Андижонда — 57 628 та, Наманганда — 83 710 та, Қашқадарёда — 86 213 та, Сурхондарёда — 60 208, Хоразмда — 31 178 та ва Қорақалпоғистон Республикасида — 31 846 та ҳолат аниқланган.

Қоидабузарликлар бўйича 1 млн 8 минг 229 киши жаримага тортилган. Энг кўп кўрсаткичлар Тошкент вилояти (218 216), Тошкент шаҳри (171 978), Самарқанд вилояти (96 233) ва Фарғона вилоятларида (83 219) қайд этилган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: