Жошуани енгган Усик Илон Маскка совға жўнатди

Супероғир вазн тоифасида янги жаҳон чемпиони Александр Усик миллиардер Илон Маскка совға жўнатди.

Украиналик боксчи кеча, 26 сентябрь куни Энтони Жошуага қарши кечган жангдан кейин ўзининг “NFT-token” ҳамда рингга чиқиб келишда кийган “JAXET” костюмини Илон Маскка совға қилган.

“Мени қўллаб-қувватлаб турганингиз учун раҳмат! Илон Маскка чексиз ҳурматимни изҳор қилиб, раҳмат айтиш учун ажойиб имконият бўлди. Мен унга шахсий “NFT–token”им ва махсус тайёрланган “JAXET” костюмимни совға қиламан. Илон, сени чемпион чорламоқда”, дея Twitter саҳифасида хабар қолдирган Усик.

Эътиборли жиҳати, Жошуа кечаги жангда Усикка қараганда кўпроқ зарба йўллаган – 641-529. Лекин аниқ зарбалар сони украиналикда кўпроқ бўлди – 123-148!

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: