Жонни Депп «Кариб денгизи қароқчилари 6»га қандай шарт билан қайтишини маълум қилди

Актёр карьерасини тиклаш учун ҳаракат қилмоқда.
Голливуд юлдузи Жонни Депп «Кариб денгизи қароқчилари» фильмидаги «Жек читтак» образига қандай шарт билан қайтишини айтди.

Кейинги йилларда кино оламида кам кўриниш бераётган Голливуднинг машҳур актёрларидан бири Жонни Депп карьерасини тиклаш учун ҳаракат қилмоқда. Кўплаб кинокомапаниялар Жонни Депп билан шартномаларни бекор қилгач унинг мухлислари  киноларга қайтишини кутди.

Голливуднинг кўплаб нашрлари Жонни Деппнинг экранларга қайтиш ёки қайтмаслигини аниқлаш мақсадида махсус сўровнома ўтказди. Сўровнома натижаларига кўра, 676 мингдан ортиқ иштирокчи Жонни Деппнинг «Кариб денгизи қароқчилари 6» фильмида роль ижро этиши ҳақида таклиф билдирган. Бу катта рақам, лекин бу овозлар сони 1 миллиондан ошса фильмнинг янги қисми суратга олинади.

Актёр фильмга бир шарт билан қайтишини маълум қилди. Жонни Депп фильм режиссёридан таклиф тушса ва сўровномада янги қисм суратга олинишини истаётганлар сони 1 миллиондан ошса «Кариб денгизи қароқчилари 6» да суратга тушишини маълум қилган.

Актёрнинг кўплаб мухлислари унинг турмиш ўртоғи билан ажрашгандан сўнг кино оламидаги мавқейи тушганини айтган. Жонни Деппнинг турмуш ўртоғи уни иккинчи марта судга берган ва суд 2022 йилнинг апрелида бўлиб ўтади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: