Жо Байден мураккаб операцияни бошдан кечирди

Шифокорлар АҚШ президенти Жо Байдендан колоноскопия пайтида олиб ташланган полипни қувурли аденома деб аниқладилар, деб хабар бермоқда РИА Новости, Оқ уй шифокори Кевин Коннорга таяниб.

“Президент Байденнинг ичагидан 3 миллиметрли яхши кўринишдаги полип олиб ташланди… Гистологик текшириш учун олинган намуна 2008 йилда ундан олиб ташланган полипга ўхшаш қувурли аденома эканлиги аниқланди”, – дейилади Оқ уй пресс-релизида.

О’Коннорнинг таъкидлашича, шанба куни 79 ёшга тўлган Байден ҳозирда мунтазам кузатув остида бўлади ва унда аниқланган аденома хавфсиз ва аста-секин ўсиб борган, аммо вақтида эътибор қаратилмаганида саратонга олиб келиш хавфи мавжуд бўлган.

“Қоидага кўра, етти-ўн йилдан кейин иккинчи колоноскопия тавсия этилади”, — дейилади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, Байден ўтган ҳафта тиббий кўрикдан ўтди, натижада шифокорлар унинг соғлиғи давлат раҳбари ва олий бош қўмондонлик вазифаларини ҳеч қандай чекловларсиз бажаришга имкон беради деган хулосага келишди.

Колоноскопия пайтида Байден беҳушлик қилинган ва процедура давомида вице-президент Камала Харрисга ваколат берилган эди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: