Жиноят минг йилдан кейин бўлса ҳам очилади!

Археологлар 1300 йил олдин ўлдирилган йигитнинг ўлими сирини очдилар. Бу ҳақда 28 октябр куни ” Арт ” газетаси хабар берди.

Унинг скелети Хитойнинг Нингхиа Ҳуи Мухтор вилоятида жойлашган Шиангзи қабристонидаги қабрни қазиш пайтида топилган. Қолдиқлар “қароқчи туннели”дан топилган бўлиб, археолиглар тунел орқали қароқчилар томонидан 25-220 й. ларда қазилган қабрни топишган.

Скелетда пичоқ изларини кўришингиз мумкин. Олимларнинг фикрича, скелети қолган одам тахминан 25 ёшда бўлган. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, қотиллик 640 ва 680-йиллар орасида содир бўлган.

“Танаси ерга ёйилиб кетган, ўнг қўли эса худди ёмон жароҳатланган юзни қоплаётгандек жойлашганди. Суяклар ва эҳтимол ички аъзоларнинг шикастланиши ва оғирлигига асосланиб, биз бу одам унга ҳужум қилиш натижасида вафот этган деган хулосага келдик”, – дейди антрополог Қиан Ванг.

Олимларнинг фикрича, жабрланувчи туннелни қурган қароқчилар орасида бўлмаган, чунки кон аллақачон ерга тўкилиб улгурган экан. Эҳтимол, шу йўл билан жиноятчилар қилган ишларини яширишга қарор қилган ва жасадни “ўрмондаги япроқ” каби умумий қабрга яширган бўлиши мумкин, дейди тадқиқотчилар.

Жасад ёнида занглаган қилич топилди.

“Кимники эканлигини айта олмаймиз”, – дейди Ванг.

Вангнинг сўзларига кўра, бу ноёб нарса чунки археологлар олдин қазишмалар пайтида қароқчиларинг скелетларини топишган, аммо улар тунел қулаши туфайли вафот этган ва қотилликлар қурбони бўлишмаган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: