Эртадан Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати Ўзбекистонга кириб келаётган совуқ ҳаво оқимидан огоҳлантирмоқда.
Маълум қилинишича, 27 октябрда республиканинг шимолий туманларига, 28-29 октябрда бутун Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда.

27-28 октябрда Ўзбекистон бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги 17-22 м/с.гача кучайиши мумкин.
28-29 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даражагача пасаяди, айрим жойларда 1-2 даража совуқ бўлади, кундузи 10-13 даража илиқ бўлади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: