Жанубий кореялик дастурчи “Internet Explorer”ни “дафн қилди”

Жанубий кореялик дастурчи Юнг Ки Ён “Microsoft” компанияси “Internet Explorer” фаолияти тўхтатилганини эълон қилгандан сўнг браузерни “дафн этди”. Қабртошга “e” ҳарфи ва “У бошқа браузерларни юклаб олиш учун яхши восита эди” жумласи ёзилган.

Юнг Ки Ён қабртош учун 330 АҚШ доллари миқдорида пул сарф этган. Ёдгорлик Кёнджу шаҳридаги кафеларнинг бирига ўрнатилган. Ушбу кафега дастурчининг акаси эгалик қилади.

Юнгнинг айтишича, мазкур браузер иш фаолиятида муҳим роль ўйнаган ва шу сабабли ҳам унинг номини абадийлаштиришга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Explorer” 1995 йилда тақдим этилган бўлиб, кейинги 10 йил давомида дунёдаги етакчи браузер ҳисобланган. У миллиарддан ортиқ компьютерларга ўрнатилган, 2000 йилларнинг бошларида ўз ўрнини “Google Chrome” га бўшатиб берган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]