Исроилни шўрига шўрва тўкилди, демаганмидик?!

Ана бўлмасам, буниси ҳаммасидан ошиб тушди. Бундан сал кам икки ой олдин, Исроил ҳукумати бошлиқлари ҳали у араб давлатига ҳали бунисига бориб улар билан шартнома қилиб келаётган эди. Бунинг натижаси улароқ бир тўда еврейлар БААга бориб дам олиш билан бирга катта катта тўйларини ҳам ўтказиб келишаётганди. Кейин уларда вируснинг яп янги штамми пайдо бўлдида, давлат ёпилди қолди. Мана шундан бери ёпиқ. Энди Исроил ҳукумати фавқулодда ҳолатни 2021 йил 1 майгача узайтиришга қарор қилди, деб ёзади Newsru.co.il.

Мамлакат коронавирус пандемияси сабабли 2020 йил 15 мартдан фавқулодда ҳолат ҳолатида. Фавқулодда ҳолат ҳар 1,5-2 ойда узайтирилади.

Июль ойида Кнессет пандемия пайтида ҳукумат ваколатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Ушбу қонун лойиҳаси ҳукуматга шошилинч равишда фавқулодда ҳолат эълон қилиши ва “катта юқтиришдан сақланиш ёки хавф остида бўлган аҳолини ҳимоя қилиш учун” катта чекловлар қўйишига имкон беради.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: