Исроил яна қилиқ қилди!..

Исроил Сурия Дамашқ атрофларига кетма-кет ракета зарбалари уюштирди. Сурия давлат агентлиги SAHA  хабарига кўра, ҳаво ҳужуми Голан  тепаликларидан амалга оширилган.

“Бугун тонгда Исроил Дамашқ чеккасидаги қароргоҳга ҳаво ракета ҳужумини уюштирди. Бу эса айрим моддий йўқотишларга олиб келди”, – дейилади ҳисоботда.

Ҳарбий манбанинг қўшимча қилишича, зарбалар маҳаллий вақт билан 0:56 атрофида амалга оширилган. Нишон Закия ҳудудидаги нуқта эди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: