Исроил ҳарбий кемасига ҳужум!..

Бир неча соат олдин Ғазо сектори қирғоғида жойлашган Исроил ҳарбий кемасига номаълум кема ҳужум қилди. Маълум қилинишича, портловчи моддалар ортилган тезкор, масофадан бошқариладиган кема Исроил денгиз кучларига яқинлашган.

Исроил кемасининг экипажи бир нечта огоҳлантиришлардан сўнг унга қарата ўт очди. Натижада исроилликлар номаълум кемани йўқ қилишга муваффақ бўлишди. Исроил кемасига ҳеч қандай зарар етказилмаган.

Исроил флотига ҳужум ортида ким тургани номаълум бўлиб қолмоқда. Гап Фаластиннинг радикал гуруҳлари ҳақида кетиши мумкин, улар илгари Исроил ҳарбий-денгиз мақсадларига ҳужум қилишга тайёр эканликларини билдиришган. Исроил ҳодиса тафсилотларини ҳали эълон қилмади.

Ҳали ҳам бирон бир ташкилот ҳарбий кемага қилинган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: