Исроил босқинчи, радикал, терорчилари ҳужумидан Қатар идораси ҳам омон қолмади!..

Икки фаластинлик Ғазо секторидаги Қатар Қизил Ярим ой биносини Исроил томонидан бомбардимон қилиш қурбонига айланди ва яна 10 киши жароҳат олди. Бу ҳақда ташкилот Тwиттердаги ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Қатар Ташқи ишлар  вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинган баёнотда, мамлакат расмийлари Исроилнинг бомбардимон қилишини қатъиян қоралайди ва Ғазодаги гуманитар ташкилотлар ва оммавий ахборот востилари идораларига қилинган ҳужумлар “халқаро ҳуқуқ, инсоний меъёрлар ва қадриятларни қўпол равишда бузиш” деб ҳисоблайди. ”

Қатар, шунингдек, халқаро ҳамжамиятдан ҳужумни қоралашни ва “босиб олинган ҳудудларда Исроилнинг бир қатор жиноятларига чек қўйиш, тинч аҳоли, журналистлар ва гуманитар ишчиларни ҳимоя қилиш” учун кўпроқ ҳаракат қилишни талаб қилди.

Шу билан бирга, Ташқи ишлар вазирлиги “Қатар, ҳамма нарсага қарамай, фаластинликларнинг адолатли ишини қўллаб-қувватлаш учун кучини аямаслигини” тасдиқлади.

Душанба куни эрталаб Ғазо секторидаги вазиятнинг кескинлашиши фонида Исроил ва АҚШ Америка қуролларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолагани маълум бўлди. Шартнома Исроилнинг АҚШдан аниқ бошқариладиган ракеталар ва махсус ўқ-дориларни сотиб олишга қаратилган.

 

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: