Исроил бир куни бошига бало ортириб олиши аниқ!..

Сабаб бор йўқлигига қараб ўтиришмаяпди, улар. Кўнгиллари тусаган вақтда (охирги пайтларда ҳатто баҳонасиз) Сурияга турли хил бомбаларни ёғдирмоқда. Мана яна шу ишни қилишди…

Исроил томонидан Суриянинг Дамашқ шаҳрига қилган ҳужуми натижасида тўрт нафар суриялик аскар жароҳат олди. Бу ҳақда 8-апрел, пайшанба куни Суриянинг SANA давлат агентлиги маълум қилди. Ҳужум маҳаллий вақт билан соат 00:56да амалга оширилган. Ракеталар Ливан худудидан учирилган.

Аввалроқ, Суриянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофааси Дамашқ жанубида Исроилнинг ҳужумини қайтаргани маълум бўлганди.

 

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: