Испаниянинг Cеута шаҳрига Марокашдан минглаб муҳожирлар сузиб келмоқда(видео).

Ноқонуний муҳожирлар оқими Мадрид ва Рабат ўртасидаги дипломатик зиддиятлар остида юзага келди. Испания ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка 24 Орас телеканалига берган интервюсида расмийлар 6 минг ноқонуний муҳожирдан 1,5 мингини қайтаришга муваффақ бўлганини қайд этди.

Гранде-Марласка расмийлар вазият тўлиқ ҳал этилмагунча муҳожирларни қайтаришда давом этишини қўшимча қилди. Europa Press агентлиги Испания ҳукумати шаҳарга ноқонуний муҳожирлар келганидан сўнг армияни сафарбар этишга қарор қилгани ҳақида хабар берди.

 

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: