ИШИДни Афғонистонга кўчириб нимага эришмоқчи?

Ҳасан Насруллоҳ: АҚШ ИШИДни Афғонистонда ички курашларни кучайтириш учун Афғонистонга кўчирган.

Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» партияси раҳбари Ҳасан Насруллоҳ «Аҳли Байт» агентлигига берган интервьюсида Америка Афғонистонни тарк этишидан аввал, мамлакатда ички курашларни сақлаб қолиш мақсадида ИШИДни Афғонистон томон йўналтирганини таъкидлаган.

Ҳасан Насруллоҳ Қундуздаги портлаш айбдорларини қоралаб, Афғонистон ҳар бир фуқаросининг жони учун «Толибон» жавобгар эканлигини таъкидлаган.

🔺Эслатиб ўтамиз, 8-октабрда Қундуздаги масжидда Жума намози вақтида портлаш амалга оширилган. Портлаш натижасида юзлаб инсонлар ҳалок бўлганди. Яна бир неча киши жароҳат олган. ИШИД гуруҳи ушбу мудҳиш воқеа жавобгарлигини ўз бўйнига олган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: