Инстаграмдан энг кўп даромад олувчи юлдузлар рейтинги эълон қилинди

«Ҳоппер» компанияси Инстаграмдан энг кўп даромад олувчи юлдузлар рейтингини эълон қилди. Рейтингдаги етакчиликни таниқли футболчи Криштиану Роналду эгаллаган. Унинг саҳифасини 306 миллиондан ортиқ обуначи кузатиб боради, 36 ёшли футболчининг саҳифасидаги битта реклама пости нархи 1 604 000 миллион долларни ташкил қилади.

Иккинчи ўриндан америкалик актёр Дуэйн Жонсон ўрин эгаллади. Актёрнинг обуначилари сони 249 миллионта, саҳифасидаги битта реклама пости нархи эса 1 523 000 долларга тенг. 2020 йилда Жонсон рейтинг етакчиси бўлган, 2021 йилда эса иккинчи ўринга тушиб қолган.

Учинчи ўриндан америкалик хонанда Ариана Гранде жой олди. Унинг саҳифасидаги битта реклама пости нархи 1 510 000 долларга тенг, обуначилари сони 247 миллион кишидан ошади.

Тўлиқ рўйхат билан танишинг:

4-ўрин. Кайли Женнер – модель ва тадбиркор. Обуначилари сони 244 миллион, реклама нархи – 1 494 000 доллар.

5-ўрин. Селена Гомес – америкалик хонанда. Обуначилари сони 240 миллион, реклама нархи – 1 468 000 доллар.

6-ўрин. Ким Кардашьян – модель. Обуначилари сони 231 миллион, реклама нархи – 1 419 000 доллар.

7-ўрин. Лионел Месси – футболчи. Обуначилари сони 223 миллион, реклама нархи – 1 169 000 доллар.

8-ўрин. Бейонсе – хонанда. Обуначилари сони 189 миллион, реклама нархи – 1 147 000 доллар.

9-ўрин. Жастин Бибер – хонанда. Обуначилари сони 180 миллион, реклама нархи – 1 112 000 доллар.

10-ўрин. Кендалл Женнер – модель. Обуначилари сони 171 миллион, реклама нархи – 1 053 000 доллар.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]