Имомали Раҳмон Афғонистон халқаро терроризм уясига айланишидан огоҳлантирди

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Афғонистонда халқаро терроризм қайта тикланиш хавфи ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Тожикистон раҳбари кеча, 23 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеясининг 76-сессиясида сўзлаган нутқида маълум қилди.

“Бугун тинчликсевар афғон халқи террорга дуч келмоқда. Биз тушунишимиз керакки, бу афғон халқининг айби эмас, бу вазият ташқаридан уюштирилган ва афғон халқига юкланган. Турли хил террорчи гуруҳлар Афғонистондаги беқарор ҳарбий-сиёсий вазиятдан фаол фойдаланиб, ўз позицияларини мустаҳкамламоқда”, дейди Имомали Раҳмон.

Тожикистон Президенти ўз чиқишида жиддий ташвишда эканини яширмаган.

“ИШИД ва “Ал-Қоида” каби бошқа террорчи гуруҳларнинг минглаб аъзолари озод қилинганига гувоҳ бўлдик. Жиддий ташвишдамиз ва афсусдамизки, бугун Афғонистон яна халқаро терроризмни шакллантириш майдонига айланиш йўлида”, дейди у.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: