Илтимос, бериб туринг, шарманда бўлмайин! Куним Путинга қолмасин!

Дунёни ҳамма турдаги кризис қоплаб олди. Ҳали дунё дунё бўлгани бери эҳтимол, бундай абгор аҳволга тушмаган бўлса керак. Айниқса, коронавирус балоси, ҳаттоки, мана ман деган давлатларни мадорини қуритди. Украина СНГ давлатларида энг илғорларидан бири эди. Бироқ… Майли у ёғига тўхталиб ўтирмайлик. Яқинда бу давлат Президенти Зеленский Германия канцлери А. Меркелга қўнғироқ қилиб, коронавирусга қарши дори беришини илтимос қилди. Маълумки,Германиянинг Biontech ва Pfizer биоинженеринг группа тадиққотчилари коронавирусни енга оладиган янги дори ишлаб чиқариш арафасида туришибди. Эҳтимол, уларники натижали бўлиб қолар. Эҳтимол немислар сабаб, шу балойи офатдан қутилармиз… Россияники, АҚШники, Хитойники ҳеч балога ярамади. Зеленский Путинга ҳам мурожжаат қилиши мумкин эди, бироқ уларнинг оралари яхши эмас. Умуман олганда яқинда Россия лидерининг ўзи Макрондан шу масалада ёрдам сўраган эди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: